National Geographic кўпинча ғаройиб суратлар билан хурсанд қилади, бироқ профессионал бўлмаган суратлар ҳақида ҳам унутмайди ва уларга турли танловларда иштирок этиш таклифи берилади. Учинчи майга қадар ҳар йилги National Geographic Travel Photo Contest учун ишлар қабул қилинади. Унда 750 доллардан 7 500 долларгача пул мукофотини ютиб олиш мумкин.

Барча юборилган суратлар расмий сайтда эълон қилинади. Бу йил фотографлар “Одамлар”, “Шаҳарлар” ва “Табиат” каби йўналишларда беллашадилар. Ҳозирги кунга қадар тақдим этилган суратлар орасидан ўзимизнинг фикримизга кўра энг яхшиларини танлаб, эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Одамлар» йўналиши

«Қирларни қуёш нурида қуритиш». Танвир Рохан

«Бозор куни». Райан Кост

«Бирга юрамиз, бирга учамиз». Тихомир Тричков

«Қассоб». Антонио Леонг

«Йиқилсанг... қайта тиклан!» Абхишек Саббарвал

«Тезликка ташналик». Дейл Жонсон

«Левиафан». Эрик Сейднер