Жамият | 15:01 / 14.05.2019
11992
1 дақиқада ўқилади

Қўқонда мактаб ўқувчиларининг жанжали пичоқбозлик билан якунланди

2019 йил 10 май куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, шу шаҳарда яшовчи, 8-синф ўқувчиси А.А. Тошҳовуз кўчасида Боғиатиргул кўчасида яшовчи, 8-синф ўқувчиси О.М. билан ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларига пичоқ билан уриб тан жароҳати етказганлар.

Қайд этилишича, натижада А.А. ва О.М. касалхонага ётқизилганлар. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид