13 май куни 2018 йилнинг сентябрь ойида ўз хизмат хонасида 400 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишда айбланиб қўлга олинган Юнусобод туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов, Туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-маркази» корхонасининг собиқ бош директори Шоҳрух Маликов ҳамда вақтинча ишсиз бўлган Ўлмас Муҳамедсаидовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланди.
Суд мажлиси бошида раислик қилувчи томонидан судланувчиларга сўнгги сўз берилди.
«Ҳамма гаплар айтилди. Биз суддан адолатли қарор чиқарилишини сўраймиз. Тажрибангизга ишонаман», деди собиқ ҳоким.
Ўлмас Муҳамедсаидов эса пора олганини тан олди.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
«Суд тергови жараёнида эшитдингиз. Ўша одамлардан пул олганман. Хато қилганман. Имконият берсангиз ўша пулларни қайтариб бериб оилам бағрига қайтсам. Енгилроқ жазо бериб имконият беришингизни сўрайман», деди судланувчи Муҳамедсаидов.
«Менга қўйилган айбловлар туҳмат деб ҳисоблайман. Бўлиб ўтган ишлар айтиб ўтилди. Адолатли ҳукм чиқариши сўрайман», дейди судланувчи Маликов.
Судланувчиларнинг охирги сўзларини тинглагандан сўнг, суд маслаҳатлашиш учун кириб кетди. Маълум вақт ўтиб, раислик қилувчи суд ҳукмини эълон қилди. Суд ҳукмининг санкция қисми қуйидагича бўлди:
«Бахтиёр Хасанович Абдусаматовнинг ҳаракатларида Жиноят Кодексининг 210-моддасининг (пора олиш) 2-қисми «а» банди (таъмагирлик йўли билан) ва 3-қисми «а» бандида (жуда кўп миқдорда) назарда тутилган жиноятлар таркиби бўлмагани сабабли реабилитация қилинсин ва Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-қисми билан ҳаракатдан тугатилсин. 205-моддаси (















