Light | 08:50 / 15.05.2019
49996
1 дақиқада ўқилади

Олимлар кўриш қобилиятини йўқотишдан сақловчи маҳсулотни маълум қилишди 

Фото: Shutterstock

Австралиялик олимлар тухумнинг мунтазам истеъмол қилиниши ёшга боғлиқ макуляр дегенерацияга учрамасликда ёрдам беришини исботлашди. Айнан ушбу нуқсон 50 ёшдан катта одамларнинг кўриш қобилиятини йўқотишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Medpulse нашри хабар берди. 

Тадқиқотчилар 15 йил давомида 3654 кишининг саломатлиги ортидан кузатув олиб боришган. Натижада улар ҳафтасига 2 тадан 4 тагача тухум истеъмол қилган одамларда ҳафтасига биттадан кам тухум истеъмол қилганларга нисбатан макуляр дегенерация 49 фоизга камроқ учрашини аниқлашган. Олимларнинг фикрича, бу тухумлардаги лютеин ва зеаксантин каротиноидлари билан боғланган, айнан шу бирикмалар касалликнинг авж олишига таъсир кўрсатади.

Лютеин ва зеаксантин кўз тўр пардасида сақланади. Эпителий пигменти, рангдор парда, цилиар тана, кўзнинг томир пардаси ва гавҳарида ҳам ушбу бирикмалар мавжуд.

Мавзуга оид