Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самолётда тўлғоқ тута бошлаган аёл сабабли фавқулодда қўнишга тўғри келди
Саудия Арабистонидан Филиппинга учаётган самолётда ҳомиладор аёлни тўлғоқ тута бошлагани сабабли учувчи Ҳиндистонда фавқулодда қўнишига тўғри келди. Бу ҳақда Independent нашри хабар берди.
Воқеа Ар-Риёд–Манила рейсида юз берган. Аёлда тўлғоқ бошланиши билан самолёт экипажи дарҳол қўнишга рухсат сўраган. Аэропортда самолётни бир гуруҳ шифокорлар кутиб олган, улар самолёт қўниши билан дарҳол бортга кўтарилишиб, аёлдан туғруқни қабул қилиб олишган.
Шифокорларга хавфсизлик нуқтаи назаридан бортга ўткир тиғли кесувчи буюмларни олиб чиқишга рухсат берилмагани сабабли боланинг йўлдошини кейинроқ клиникада кесишга тўғри келган.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026