"АвтоВАЗ" тормоз педалда муаммолар бўлиши мумкинлиги сабабли қарийб 33 минг дона Lada Largus автомобилини чақириб олади. Бу ҳақда Росстандарт ташкилоти хабар қилди.
Росстандартнинг билдиришича, 32 892 дона Lada Largus автомобили ихтиёрий чақирув асосида текширувдан ўтказилади.
Унга кўра, 2017 йил ноябрдан бугунги кунга қадар ишлаб чиқарилган автомобиллар чақириб олинади.
Чақирувга тормоз вакуум кучайтиргичи корпусдаги мембрананинг силжиши, тормоз педалидаги эҳтимолий муаммо сабаб қилиб кўрсатилган.
















