Зеленский президент лавозимидаги биринчи вазифаси Донбассдаги урушни тўхтатиш эканлигини айтди
Украина президенти Владимир Зеленский давлат раҳбари сифатидаги биринчи ўриндаги вазифаси Донбассдаги урушни тўхтатиш эканлигини айтди.
"Бизнинг биринчи навбатдаги вазифамиз Донбассдаги ўт очишни тўхтатиш. Мендан тез-тез ўт очишни тўхтатиш учун нималарга тайёрлигим ҳақида сўрашган. Ғалати савол сиз, украиналиклар, яқин инсонларингиз ҳаёти учун нималарга тайёрсиз? Қаҳрамонларимиз бошқа ҳалок бўлмасликлари учун мен ҳамма нарсага тайёрман", деди Зеленский украин халқига мурожаатида.
У шунингдек, Донбассдаги урушни тўхтатиш учун мулоқотга тайёрлигини билдирди.
"Мен мулоқотга тайёрман, лекин мулоқот учун биринчи қадам барча украиналик асирларнинг қайтарилиши бўлади", - деди у.
Аввалроқ Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Грицак ва Украина мудофаа вазири Степан Полторак Владимир Зеленский қасамёд қилиб президентликка киришганидан кейин истеъфога чиқишганди.
Мавзуга оид
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
19:39 / 08.11.2024
Украинада россиялик яна бир генерал ҳалок бўлди
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024