Эден Азарнинг укаси клубини ўзгартирди
Бельгия терма жамоаси аъзоси, «Челси» яримҳимоячиси Эден Азарнинг укаси, сўнгги мавсумларда Менхенгладбахнинг «Боруссия» жамоасида тўп суриб келган яримҳимоячи Торган Азар фаолиятини Дортмунднинг «Боруссия» клубида давом эттиради.
«Боруссия Д» 26 ёшли бельгиялик ҳавбек билан 5 йиллик шартнома тузилганини эълон қилди. Битим шартлари ҳозирча маълум эмас.
Ich packe meine Kiste und nehme mit...#Hazard2024 pic.twitter.com/p651I64d8T
— Borussia Dortmund (@BVB) May 22, 2019
Трансфер қиймати 40 млн еврони ташкил этгани тахмин қилинмоқда.
Маълумот учун, Торган менхенгладбахликлар таркибида 2014 йилдан буён ўйнаб келаётганди. Унинг битими муддати тугашига бир йил қолганди.
Азар Бундеслиганинг якунланган мавсумида 33та ўйинда қатнашиб, 10та гол урган ва 10 голга узатма берган.
Ушбу футболчига «Арсенал» ва «Ливерпуль» клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар билдирилганди.
Мавзуга оид
13:23 / 14.12.2023
«ПСЖ» амаллаб ўлим гуруҳидан чиқди, «Барса» аутсайдерга ютқазишни «уддалади». ЕЧЛда сўнгги тур ўйинлари
16:37 / 28.11.2023
«Ўлим гуруҳи»да ким қолади — ЕЧЛда кун интригалари
07:42 / 08.11.2020
Бундеслига. «Бавария» Дортмундда «Боруссия»ни мағлуб этиб, яккапешқадамга айланди
20:49 / 11.05.2019