14:55 / 25.05.2019
13518
Реклама

Тошкент молия институти ва Binary University ҳамкорлигидаги «BGS» факультетига қабул бошланди

Тошкент молия институти ва Малайзиянинг Байнерий университети (Binary University) билан ҳамкорликда ташкил этилган «BINARY GRADUATE SCHOOL» (BGS) қўшма факультети 2019/2020 ўқув йили учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича қабул жараёни бошланганлигини эълон қилади.

  • MBA - Master of Business Administration – 18 ой;
  • Master Science in Information Technology Management – 18 ой;
  • Master Science in Accounting & Finance (by research) – 24 ой.

Ҳужжатларни қабул қилиш жараёни 2019 йилнинг 1 июнидан 31 августига қадар амалга оширилади.

Қабулга ариза топшириш учун абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилади:

1. Паспорт нусхаси (рўйхатга олинган манзили билан);

2. Маҳаллий ёки хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавр даражасидаги диплом (инглиз тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган). Айни дамда бакалавр дипломига эга бўлмаган битирувчилар ўқишни 2019 йилда якунлашлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этишлари сўралади;

3. Инглиз тили бўйича билим даражасини тасдиқловчи маҳаллий ёки халқаро сертификат (агар инглиз тили расмий тил бўлган давлатда бакалавр даражасига эга бўлсангиз сертификат талаб қилинмайди):

  • BGS English Test - 5.5. 
  • IELTS - 5.5 (British Council/IDP);
  • СEFR - B1 (Давлат тест маркази);

4. Расм 3.5х4.5 (оқ фон, JPEG форматида, 4-дона).

Дарс машғулотларини халқаро тажрибага эга бўлган малакали хорижий ва маҳаллий профессор-ўқитувчилар олиб борадилар.

Қўшма факультетга қабул қилинган талабалар бир вақтнинг ўзида Тошкент молия институти ва Малайзиянинг Байнери университети талабалари ҳисобланадилар.

Кадрлар тайёрлашда “1+1” ёки “2+0” қўшма диплом дастури асосида амалга оширилади.

Таълим дастурини муваффақиятли якунлаган битирувчилар Тошкент молия институти (Ўзбекистон Республикасининг давлат намунасидаги магистр дипломи) ва Байнерий университетининг халқаро даражадаги дипломига эга бўладилар.

Қабул комиссиясининг иш вақти: душанба – жума (09:00 дан 18:00 гача).

Таълим дастури ва қабул жараёни билан боғлиқ тўлиқ маълумотлар олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар: +99871 234 46 87, +99871 235 20 76

Телеграм: @bgs_tashkent

E-mail: binary.tif@gmail.com

Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур шоҳ кўчаси, 60А уй, Тошкент молия институти, “BINARY GRADUATE SCHOOL” қўшма факультети.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top