Сургут аэропортидан Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига йўл олган самолёт ортига қайтди, деб хабар берди РИА Новости.
Самолёт Тошкент вақти билан 18:50да ҳавога кўтарилган. У уч соат давомида шаҳар устида парвоз қилган ва яна аэропортга қўнган.
Flightradar маълумотларига кўра, мазкур Boeing 737-524 самолёти "ЮТэйр" авиакомпаниясига тегишли.
Ҳозирча самолёт парвози нима учун қолдирилгани маълум қилинмаган.















