10:58 / 27.05.2019
8952

Қорақалпоғистонда Тожикистон фуқароси бошқарувидаги юк автомашинаси ёниб кетди

2019 йил 20 май куни 23:35ларда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманидан ўтувчи автомагистраль йўлида ҳаракатланиб кетаётган 56 ёшли Тожикистон Республикаси фуқароси С.С. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автомашинасининг тиркамасида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда юк автомашинасининг тиркамаси ва унга юкланган маиший техникалар тўлиқ ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Top