Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарийб бир йилдан буён Сеулдаги касалхонада даволанаётган Ўзбекистон фуқаросига суғурта компанияси компенсация тўлайдиган бўлди
2018 йил ёзидан буён Жанубий Кореядаги касалхоналардан бирида ётган Ўзбекистон фуқароси Абрам Оқиловга компенсация тўланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
“Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонаси берган маълумотларга кўра, мамлакатимиз фуқароси Абрам Оқиловнинг соғлиги ҳолати уни даволаётган шифокорлар томонидан “барқарор” деб баҳоланмоқда. Айни пайтда беморнинг олдида бўлиб турган онаси, акаси ва синглисига уни аравачада касалхона ҳудудида сайр қилдиришларига шифокорлар томонидан рухсат берилди”, дейилади хабарда.
Хабарда қайд этилишича, элчихона, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонаси ҳамда адвокатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида суғурта компанияси Абрам Оқиловнинг Жанубий Корея касалхонасида даволаниши билан боғлиқ барча харажатларни қоплаш ва унинг меҳнатга лаёқатсиз бўлган даври учун компенсация тўлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
“Дипломатик ваколатхона мазкур масалани назоратга олган ва беморга ғамхўрлик қилаётган қариндошлари билан доимий мулоқотда бўлиб турибди”, дея қўшимча қилинади хабарда.
Абрам Оқилов Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали 2017 йилнинг ноябрида Жанубий Кореяга келган ва 2018 йилнинг 27 июль куни комага тушиб қолган.
Февраль ойида уни даволаётган шифохона 93 минг доллар миқдорида ҳисоб чиқаргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026