Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафтар армияси Қоҳирага энг хавфли мисрлик террорчини топширди – ОАВ
Фото: Global Look Press
Маршал Ҳалифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси (ЛМА) Қоҳирага энг хавфли мисрлик террорчи Ҳишам Ашмауийни экстрадиция қилди. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Youm7 портали маълум қилди.
Аввалроқ портал Миср ташқи разведка хизмати бошлиғи Аббос Камол ЛМА қўмондони Ҳафтар билан 28 май куни учрашув ўтказганини маълум қилганди.
ЛМА ҳарбийлари 2018 йил октябрда Ливия шарқидаги Дарна шаҳрида Миср армиясининг собиқ ҳарбийси, Мисрда террорчилик фаолиятига алоқадорлиги учун қидирилаётган Ҳишам Ашмауийнинг қўлга олинганини эълон қилишган.
Миср ОАВ Ашмауийни энг хавфли мисрлик террорчи деб атайди. Аввал Миср махсус кучларининг энг нуфузли бўлинмаларидан бирида хизмат ўтаган Ашмауий радикал қарашларга берилиб, террорчилик гуруҳларига қўшилган. Ашмауий бир қатор йирик терактлар содир этишда, жумладан 2017 йил октябрда Ал-Вахат туманида Миср ички ишлар кучлари отрядларига ҳужум қилишда гумон қилинади. Ўша ҳужум оқибатида 16 ҳарбий ҳалок бўлган.
У, шунингдек, Синай яриморолининг шимолидаги “Байт ал-Макдис” террорчилик гуруҳи ва Ливиянинг Дарна шаҳридаги “Мурабитун” гуруҳи ташкилотчиларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:24 / 04.04.2026
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
11:40 / 06.03.2026
Ўзбекистон ва Миср гепатит C учун дори воситалари ишлаб чиқаради
10:21 / 26.02.2026