Жаҳон | 00:25 / 01.06.2019
44514
1 дақиқада ўқилади

АҚШда “Қиёмат куни самолёти”нинг ичи намойиш қилинди (видео)

АҚШда журналистлар АҚШнинг олий сиёсий ва ҳарбий раҳбариятига мўлжалланган E-4B самолётининг ичини намойиш қилишди. Самолёт дунёдаги барча қурилмалар билан боғланиш учун 60 та сунъий йўлдош тарелкаси ва антенналар билан жиҳозланган.

Самолёт ядро зарбаси ҳолатида керак бўлади ва ҳафтасига 7 кун давомида 24 соатдан учишга тайёр.

Шундай самолётлардан бири экипажи аъзосининг айтишича, самолётлар ўзидан 
“захира Пентагон”ни акс эттиради.

E-4B самолёти Boeing 747 негизида қурилган ва 1980 йилдан бери ишлатиб келинади. Айни вақтда АҚШда бундай самолётлардан 4 та бор. Улар Небраска штатидаги Оффатт авиабазасида туради.

Самолётда 18 та каравот, 6 та ваннахона, ошхона, анжуманлар зали, ишчи ўринлар ва АҚШ мудофаа вазирлиги раҳбарияти учун кабинет бор.

Самолёт 112 кишига хизмат кўрсатиши мумкин. Унинг бошқа кўрсаткичлари махфийлаштирилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид