Клуб раҳбарияти қарорига кўра, Қашқадарё футболи тарбияланувчиси, Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ футболчиси Асрор Алиқулов «газчилар»ни бошқарадиган бўлди.
40 ёшли мутахассис 1 июнь куни «Машъал»ни Лига Кубогидан ўрин олган «Андижон»га қарши ўйинда майдонга олиб тушади.
Аввалроқ, муборакликларни 10 йил давомида бошқарган Александр Хомяков истеъфога чиққан эди.
«Машъал» А Про-Лига 8 туридан сўнг 15 очко билан пешқадамлар сафида бормоқда.











