Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Биз уларга шароит яратиб бермаганимиз учун кетган». Президент Суриядан қайтарилганлар ҳақида гапирди
Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, давлат раҳбари Суриядан қайтарилганлар ҳақида гапирган.
«Мана, 156 нафар юртдошимизни Яқин Шарқда уруш бўлаётган жойдан олиб келдик. Хўш, улар нима учун кетган? Аҳволимиз хароб бўлгани учун, шароит бўлмагани учун кетган. Лекин у ерда нима бўлди? Хотин-қизларимизни сотишди, беш бола беш отадан, 14 ёшли қиз туққан. Шу ҳолат бизга ярашадими?
Мен конституцияга кўра, уларга чора кўришим керак, аслида. Лекин мен ундай қилмайман. Чунки, улар ўзбек, бизнинг Ватандошларимиз!..
Уларни Ватанга олиб келиш жуда қийин бўлди. Қанча давлатлар билан гаплашдик. Самолётни у ёққа қўндириш, террористларнинг қўлидан олиб чиқиш осон эмас. Лекин қайтардик - нима бўлгандаям улар бизнинг ватандошимиз. Энди нима қилиш керак? Нуронийлар, жамоатчилик қаёққа қараяпти? Ким буни тушунтиради? Бундай нарсалар ҳаммамизни ўйлантириши, қийнаши керак», - дейди президент.
Жорий йилнинг 30 май куни «Меҳр» операцияси доирасида 156 нафар фуқаролар, хусусан улардан 48 нафар аёл, 107 нафар бола Сурия шимолидаги курдлар лагеридан Ўзбекистонга қайтарилди. Улар Тошкент вилоятидаги санаторийга жойлаштирилди.
Мавзуга оид
19:49 / 02.07.2026
Тошкент вилоятида иссиқхоналарни демонтаж қилиш бошланди
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026