Ёзнинг биринчи ҳафтасида Португалия, Нидерландия, Англия ва Швейцария Миллатлар лигасининг 2018/2019 йилги мавсуми ғолибини аниқлашади.

Турнирнинг финали қаерда бўлиб ўтади?
Ўйинлар Португалиянинг икки шаҳрида бўлиб ўтади: Порту ва Гимарайнш.

Португалия – Швейцария жуфтлигидан иборат биринчи яримфинал 5 июнь куни Портудаги «Драгау» стадионида бошланади (Тошкент вақти билан 23:45). Нидерландия – Англия учрашуви 6 июнь куни Гимарайншдаги «Афонсу Энрикеш» стадионида бўлиб ўтади (Тошкент вақти билан соат 23.45).

Қизиқ томони, 1 июнь куни ҳолатига кўра ҳам Португалия терма жамоаси иштирокидаги ўйин учун чипталар ҳали тўлиқ сотиб бўлинмаган ва уларни 50 фоизлик чегирма эвазига ҳам қўлга киритиш мумкин эди.

Учинчи ўрин учун баҳс ва финал 9 июнь кунига белгиланган. Биринчиси – Гимарайншда (Тошкент вақти билан соат 18.00), иккинчиси – Портуда (Тошкент вақти билан соат 23.45).

Терма жамоалар нима учун курашади?
Миллатлар Лигасидаги ғолиблик айтарли даражада жозибадорликка эга эмас. Аммо бу турнир тарихидаги илк чемпион сифатида тарихга кириш имкониятидир. Шу билан биргаликда, ярим финал иштирокчилари бўлган Португалия, Швейцария, Нидерландия ва Англия Евро-2020 турнирига гуруҳ босқичи орқали йўл ололмаса, саралаш босқичи плей-оффида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Миллатлар лигаси тўртлиги қанча маблағ ишлаб олади?
Ғолиб – 6 миллион евро
2-ўрин – 4,5 миллион евро
3-ўрин – 3,5 миллион евро
4-ўрин – 2,5 миллион евро
Иштирок учун – 4,5 миллион евро

Яъни, Миллатлар лигаси ғолиби 10,5 миллион еврога эга бўлади.

Терма жамоалар
Португалия. Бош мураббий Фернанду Сантуш Россиядаги жаҳон чемпионатидан кейин таркибни янгилади. Масалан, Миллатлар лигасида 19 ёшли Жоау Феликс ўйнади, унга айни вақтда Европа грандлари 100 миллион евродан ортиқ пул тўлашга тайёр. Янги таркибда маҳаллийлаштирилган бразилиялик, 29 ёшли Диегу Соуза ҳам бор.