Жаҳон | 12:27 / 07.06.2019
46522
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ғарбида кутилмаганда кўл пайдо бўлди

Фото: Хабар 24

Қозоғистон ғарбидаги Атирау вилоятида жойлашган икки тепалик оралиғидаги пастликда кутилмаганда кўл пайдо бўлди. Бу ҳақда «Хабар 24» маълумот тарқатди.

Ушбу ҳудуддаги янги ва ягона чучук сув ҳавзаси атиги бир неча кун илгари пайдо бўлган. Ҳозирча мутахассислар сув таркибини ўрганишмади, бироқ бир нарса аниқ - бу чучук сув.

Мутахассисларнинг баҳолашига кўра, ушбу кўлда камида 5 минг куб метр сув йиғилган.

 

Мавзуга оид