Жамият | 14:00 / 08.06.2019
10264
2 дақиқада ўқилади

Бухорода қалбаки муҳр тайёрловчи қўлга тушди

Иллюстратив фото

Газ ҳисоблагичларни таъмирлаш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор Ф.Р. Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан 2014-2018 йилларда газ ҳисоблагич ускуналарини қиёслов кўригидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳамда ҳисоблагич кўрсатгичларини орқага қайтармаслик ва бошқача тарзда ташқаридан таъсир этмасликни таъминловчи пломбаларда фойдаланилган муҳрларига ўхшаш жами 16 хилдаги муҳрларни қонунга хилоф равишда қўлбола усулда тайёрлаган.

У ушбу муҳрларнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан моддий манфаатдорлик эвазига фойдаланиб келганлиги тезкор тадбирда аниқланган.

Жумладан, Бухоро шаҳар, "Амиробод" кўчасида яшовчи фуқаро Ҳ.Ҳ.нинг яшаш уйида табиий газдан бўлган 850 минг сўмлик қарздорлигини камайтириш мақсадида, истеъмолчининг хонадонида ўрнатилган "Г-6" русумли газ ҳисоблаш ускунасининг давлат пломбасини бузиб, 5471 м3 кўрсатгични 2000 м3га орқага қайтариш орқали 3471 м3 кўрсатгичга ўзгартириб, ўзида мавжуд бўлган давлат синов ва сертификатлаштириш марказининг муҳрига ўхшаш қалбаки тайёрлаган муҳри билан пломбалаб, бунинг эвазига аризачи М.Ш.дан кимёвий ишлов берилган 200.000 сўм нақд пулларни истеъмолчи хонадонида олаётган вақтида ушланган.

Мажбурий ижро бюросининг Бухоро шаҳар бўлими томонидан 2019 йилнинг 10 май куни Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан фуқаро Ф.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга оид