Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мэй Трамп билан Россия кибертаҳдиди мавзусини муҳокама қилади
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва АҚШ президенти Дональд Трамп муҳокама қиладиган мавзулардан бири гўёки Россия томонидан бўлаётган кибертаҳдидлар ҳақида бўлади. Бу ҳақда Би-би-си радиостанциясига берган интервьюсида Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хант маълум қилди.
"Биз биргаликда ишлашни истаган мавзуларни муҳокама қиламиз. Мисол келтираман. Бизни Россиянинг ғарб давлатларида, айниқса Украинада демократик жараёнларни беқарорлаштириш учун ўз киберимкониятларидан янада кўпроқ фойдаланаётганлиги ташвишга солади. Биз бу ҳолатни қандай бартараф этишни муҳокама қиламиз", - деди Хант.
Унинг сўзларига кўра, икки етакчи учрашувида шунингдек, Эрон мавзуси ва Ямандаги вазият муҳокама қилинади.
АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни рафиқаси Меланья ҳамроҳлигида Буюк Британияга давлат ташрифи билан келди. Ташриф 5 июнга қадар давом этади.
Мавзуга оид
09:35 / 16.01.2026
Трамп Ғазо секторида “Тинчлик кенгаши” тузилганини эълон қилди
08:38 / 01.12.2025
Трамп урушни тўхтатиш бўйича келишув имкониятини “яхши” деб баҳолади
10:40 / 25.11.2025
Ливитт: Украина бўйича музокаралар давом этмоқда, лекин президентлар бу ҳафта учрашмайди
08:53 / 07.11.2025