Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пайариқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берилди
11 июнь куни соат 14:00 ларда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида Matiz ҳамда «Газ-322132» машиналари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради «ZarNews.uz».
Терговга қадар текширув ҳужжатларига кўра, Р.М бошқарувида бўлган Matiz Пайариқ тумани «Чоштепа» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4 К 505 автомобиль йўлининг «Ал-Бухорий-Лаззат» йўналиши орқали келаётиб, асосий йўлнинг «Эшимоқсоққа» кириш автомобиль йўлига чиқиб кетган.
Matiz енгил машинаси асосий йўлда «Самарқанд—Челак» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Г.Қ.нинг бошқарувида бўлган «Газ-322132» русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчилар енгил машина ичида бўлган икки нафар йўловчи ва ҳайдовчи Г.Қ.лар тан жароҳатлари олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026