Тоза ҳаво, занжабил донаси ва тўғри нафас олиш ёрдам беради.

1. Ётиб олманг

Тана ётиқ ҳолатда бўлганда меъда суви қизилўнгачга етиб бориши ва кўнгил айниш ва ёқимсиз ҳисни кучайтириши мумкин. Шунинг учун ҳам тановулдан сўнг ётиб олиш ярамайди, айниқса сиз кислота оқимидан азият чексангиз. Ошқозон эзилишини олдини олиш мақсадида қорин мушакларини сиқмасликка ҳаракат қилинг. Беҳузур бўла бошлаганингизда ўтириб олинг ва иложи борича қимирламасликка ҳаракат қилинг.

2. Ойнани очинг ёки вентилятор яқинига келинг

Шу йўсинда сиз ўзингиздан ёмон ҳидларни бартараф этасиз. Тоза ҳаво кўнгил айнишини пасайтиради. Жамоат транспортида тоби қочганда ҳам деразага яқинроқ боришга ҳаракат қилиш лозим.

3. Совуқ компресс тайёрланг

Қайт қилишда ҳарорат кўтарилиши мумкин. Бўйиннинг орқа томонига бир неча дақиқага совуқ компресс қўйиш тавсия этилади. Бу иситма тушишига ва беҳузурликни тўхтатишга ёрдам бера олади.

4. Чуқур нафас олинг

Кўнгил айниши стресс ёки ваҳима ортидан келган бўлса, чуқур нафас олиш фойдали. Бурун орқали чуқур нафас олиб, 3 сония давомида ушлаб туринг ва аста нафас чиқаринг. Бу ҳаракатни бир неча марта қайтаринг.

5. Бошқа ишга чалғинг

Ўқчиш ҳақида қанча кўп ўйлаганингиз сари ўзингизни шунча ёмон ҳис қилиб борасиз. Китоб ёки бирор фильм билан диққат марказингизни ўзгартиринг. Агар ишда бўлсангиз, бир неча чуқур нафас машқларини бажариб, анчадан бери навбатини кутиб турган бирор юмуш билан шуғулланинг, масалан ҳисобот.

6. Кўпроқ суюқлик қабул қилинг

Кўнгил айниши сувсизланиш аломати бўлиши ҳам мумкин, бироқ бирданига кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш қайт қилиш эҳтимолини фақат оширади. Кун давомида сувни оз-оз ютимдан ичинг. Оддий сув ўрнини озроқ мевалиси ва кофеинсиз чой ҳам боса олади.

7. Мойчечакли чой ичинг

Мойчечак беҳузурликка даво бўлувчи халқ табобатининг синалган усули ҳисобланади. Бундан ташқари, у тинчланишга ва енгил уйқуга кетишга кўмак беради. Бир стакан қайнаган сувга ош қошиқ миқдорида мойчечак гули қўшинг ва 5 дақиқага дамлашга қўйиб, ичинг.

8. Лимон ҳидланг

Лимон таркибида ҳазм қилишга фойдали бўлган лимон кислотаси мавжуд. Агар кўнгил айнишига қабзият сабаб бўлса, лимон суви қўшилган иссиқ сув ичак фаолиятини нормаллаштиришга ёрдам беради. Фақат меъёрни оширманг  — лимон кислотасининг ортиқча миқдори қайт қилишни кучайтириб юборади.