Жамият | 14:50 / 13.06.2019
13330
2 дақиқада ўқилади

Яна бир Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлди

Иллюстратив фото

11 июнь куни Ақтобе вилоятидаги Қарабутақ-Ақтобе автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2002 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Диёрбек Қўшшаев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга таяниб ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси 1986 йилда туғилган Дониёр Нишонов жароҳат олган ва Ақтобе вилояти Айтекеби тумани “Комсомол” шаҳарчасидаги марказий туман шифохонасига жойлаштирилган. Унинг соғлигининг ҳолати ўртача барқарор.

“Бош консулхона томонидан марҳум ҳамюртимизнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда ва вазият тўлиқ назоратга олинган”, дейилади хабарда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Қозоғистон ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига (тел.: +7-717-295-42-52) ёки Олмаота шаҳридаги бош консулхонасига (тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрида йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг 1994 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Озод Ражаббоев касалхонада вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид