Жаҳон | 17:15 / 18.06.2019
8894
1 дақиқада ўқилади

АҚШда миллионер ёллаган ишчиси ҳалок бўлгани учун тўққиз йилга қамалди

Фото: AP

АҚШ суди уйида ишлаётган ишчининг ўлими учун айбдор деб топилган миллионерни тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди, деб хабар берди CNN телеканали.
Ёлланма ишчи 2017 йил сентябрда Бетесда аҳоли масканида 28 ёшли биржа маклери Дэниэл Бэквиттнинг уйида юз берган ёнғинда ҳалок бўлганди.

Бэквитт уни уйи ертўласида туннел қазиш учун ёллаган. Ёнғин содир бўлган вақтда туннелнинг узунлиги 60 метрга етган бўлган. Судланувчи КХДРнинг ракета ҳужумидан ҳимояланиш учун ерости мажмуасини қурдирмоқчи бўлганини айтган.

Округ прокуратурасининг фикрича, миллионернинг уйидаги шароитлар ишчини қутқаришга тўсқинлик қилган. 

"Бутун уйни эгаллаб олган ахлат уюмлари ва улар орасидаги лабиринтсимон йўлаклар уй ичида эркин ҳаракатланишга халақит берган", - дейилади айблов ҳужжатида.

Мавзуга оид