Июннинг бу ҳафтаси янгиликларга бой бўлди. Юқори доираларда навбатдаги жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Келинг, ҳаммасини бир бошидан бошлаймиз.
Видео: Youtube
Видео: Mover (tas-ix)
Дастлаб, бир ярим йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган Отабек Муродов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Сенат раиси бўлган Ниғматулло Йўлдошев эгаллади.

Ниғматулла Йўлдошев 2011 йилдан 2015 йилгача Ўзбекистон Адлия вазири бўлган.

У 2015 йил январида президент қарори билан сенатор этиб тайинланган ва 2015 йилнинг 22 январида яширин овоз бериш йўли билан Сенат раиси лавозимини эгаллаганди.
Президент янги бош прокурорга нимани ўзгартиришини, тизимни тозалашини, яхши таклифлар беришини кутиши ҳақида айтиб ўтди.
21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида бўш қолган Сенат раислиги ўз эгасини топди. Тарихда биринчи бор ушбу юқори даражадаги лавозимга аёл киши лойиқ кўрилди. Президент Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 86-моддасига мувофиқ ушбу лавозимга Хотин-қизлар қўмитасининг собиқ раиси Танзила Норбоева номзодини тақдим этди ва сенаторлар номзодни қўллаб-қувватлашди











