Семизлик муаммоси – ҳозирги кунда ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Ҳатто болалар ҳам ортиқча вазндан азият чекишади, ахир улардаги моддалар алмашинуви жуда тез-ку! Статистика ундан-да кўпроқ ҳайратга солади: сўнгги 10 йил ичида семизлик ҳолати кузатилган болалар сони 40 фоизга ортди. Семизлик америкалик болаларнигина хавотирга солмаяпти. Россияда ҳар саккизинчи бола ортиқча вазндан азият чекмоқда, дейди mama-likes.ru.

Ота-оналарнинг вазифаси – муаммонинг олдини олиш. Ота ва оналар фарзандларига семизлик хавф солмаслиги учун қўлларидан келган барча ишларни амалга оширишлари лозим. Бу ишни уддалашда парҳезшунос, педиатр ва болаларнинг озиқланиши бўйича мутахассисларнинг ушбу 10 та маслаҳати ёрдам беради.

Фото: Fotolia

Мувозанатлашган нонушта

Миттивойларга тонгги соат 7-8 да бўтқа ейиш ёқмайди. Кўпчилик болалар оддий чой ва сут билан чекланиб, нонуштадан умуман воз кечишади. Бироқ ота-оналар фарзандларини ҳар куни бир вақтда тўйимли овқатланишга ўргатишлари керак. Нонуштада олинадиган калориялар жуда тез сарфланади. Бундан ташқари, тушлик вақтида кучли иштаҳа пайдо бўлмайди, бу эса ортиқча еб юборишнинг олдини олади.

 

Кўпроқ фаол бўлиш керак

Интернет ўйинлари табиийки болани узоқ вақт давомида банд қилади, бироқ унга фойда келтирмайди. Аксинча – фақат зарар қилади. Бугун куни бўйи тоза ҳавода ўйнайдиган болаларни кам учратамиз. Миттивойлар планшетни қўлларига олиб, ярим кун ана шундай ҳолатда ўтиришни афзал билишади. Кам ҳаракатлилик семириш эҳтимолини сезиларли даражада оширади. Ахир бола калорияларни сарфламайди ва мушакларини ривожлантирмайди-да!

Газли ичимликларни камроқ ичиш

Ширин газли сув асосан шакардан иборат бўлади, демак углеводларга бой. Тез-тез газли сув ичадиган болалар семизлик, кариес ва ошқозон бузилишларини орттиришади. Ичилаётган газли сувлар миқдорини назорат қилиш керак, яхшиси уларни табиий шарбатларга алмаштирган маъқул.