«Маданиятлар чорраҳаси» сифатида ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанд шаҳрининг тарихий қисми бу рўйхатдан ўчирилиши мумкин. Бу ҳақда жорий йилнинг 30 июнидан 10 июлигача Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 43-сессияси арафасида тайёрланган ҳисоботда қайд этилган.

ЮНЕСКО қошидаги Бутунжаҳон мероси маркази, ИКОМОС (ICOMOS — International Council on Monuments and Sites — ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни сақлаш бўйича халқаро кенгаш, ИККРОМ (ICCROM — International Centre for the Study of the Preservation and Restoration of Cultural Property — маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази)

Шаҳарнинг тарихий марказида барпо этилаётган кўпқаватли янги бинолар маданий қийматга эга тарихий биноларга зарар етказмоқда.

Шунингдек, 2022 йилда Самарқандда ташкиллаштириладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти сессияси учун барпо этиладиган янги меҳмонхоналарнинг жойлаштирилиши, унинг учун майдонлар ажратилиши ҳануз ЮНЕСКО билан келишилмагани қайд этилган.

Бутунжаҳон мероси маркази, ИКОМОС ва ИККРОМнинг таҳлили ва хулосаларида турли-туман инфраструктура ва туристик объектларнинг қурилиши режаси, жумладан, ШҲТ-2022 саммитини ўтказиш учун зарур бинолар ва кўпфункцияли «Самарқанд сити» лойиҳаси объект, буфер зонаси унинг ташқарисида бузиш ва қайта режалаштириш ишлари ўтказилиши уларни ташвишга солмоқда.

«Бошқарувчи принциплар, бош режа, янгиланган бошқарув режаси ва бошқа йўриқномаларни ишлаб чиқишдаги позитив қадамларга қарамасдан, бу ишлар якунлангач йирик лойиҳалар амалга оширилиб, шаҳар тарихий марказида ва буфер зонасида тиклаб бўлмас ўзгаришларга олиб келиши ва объектнинг OUV (Outstanding Universal Value) — бемисл универсал ва умумбашарий қийматига салбий таъсир ўтказиши мумкин.

Бундан ташқари, бу борада амалга оширилаётган айрим лойиҳаларда аҳоли тураржойларини стандартларга тўғри келмаслик важи билан қайта тақсимлаш кузатилмоқда, бироқ аниқ ҳудудлар ва ижтимоий оқибатлар кўрсатиб ўтилмаган. Бу факт қурилиш ишлари устидан доимий кўрик ва ўрнатилган тарздаги назорат етарли тарзда амалга оширилмагани, тизимли жараёнларни жорий этиш зарурияти борлигини кўрсатади.

Таассуф билан қайд этиш лозимки, Қўмитанинг сўровларига қарамасдан, Қўмита ва Бутунжаҳон мероси марказига бемисл универсал ва умумбашарий қийматига салбий таъсир ўтказиши мумкин бўлган реставрация ва янги қурилиш ишлари бўйича қарор чиқаришдан аввал билдириш жараёнига белгиланган тарзда риоя қилинмаган.