NASA сайёрамизнинг ҳар бир одамини миллиардер қилиши мумкин бўлган улкан “олтин” астероид – Психеяни тадқиқ қилишга тайёрланмоқда.
Шу муносабат билан астероидга 2022 йилда миссия жўнатилади. Сайёрашунослар ҳисоб-китобига кўра, само жисми Марс ва Юпитер орбиталари ўртасида жойлашган. Унинг эни 225,3 кмга яқинни ташкил қилиб, унда улкан миқдорда қимматбаҳо металлар мавжуд.
NASA ушбу астероиддан пул топишни мақсад қилмаган, коинот агентлиги уни фақат илмий мақсадлардагина ўрганади.















