Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Нодирбек Бойтемиров

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Нодирбек Нуъманович Бойтемиров Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У бу лавозимда Нажимаддин Баймурзаевич Жоламанов ўрнини эгаллади.

Нодирбек Бойтемиров 1973 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1995 йилда Фарғона шаҳар прокуратурасининг иш ўрганувчиси сифатида бошлаб, прокуратура органларида турли лавозимларда, жумладан Бош прокуратура ички хавфсизликни таъминлаш инспекцияси бошлиғи, Хоразм вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

Тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони бўлим мудири лавозимида ишлаган.

Содиқжон Назаров

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Содиқжон Раҳимович Назаров Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У бу лавозимда Жаҳонгир Сирожиддинович Мирсафаев ўрнида иш бошлади.

Содиқжон Назаров 1961 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1985 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1992 йилда Сирдарё тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи сифатида бошлаб, Шароф Рашидов, Ховос, Сардоба, Сайхунобод туманлари прокурори, Бош прокуратура ва Сирдарё вилоят прокуратурасининг турли лавозимларида фаолият олиб борган.

Тайинлангунга қадар Сирдарё вилояти прокуратураси фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими прокурори лавозимида ишлаган.