Ўзбекистон | 13:06 / 03.07.2019
30634
2 дақиқада ўқилади

Кундузги сигнал чироқлари бўйича жарима миқдорида қандай ўзгариш бўлади?

Фото: KUN.UZ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги қўшимчалар киритилиши мумкин.

128-модданинг (Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги) биринчи қисми “ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши” деган сўзлардан кейин “(ушбу Кодекснинг 128-7-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно)” деган сўзлар билан тўлдирилади;

қуйидаги мазмундаги 128-7-модда билан тўлдирилади:
 
“128-7-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш қоидаларини бузиши
 
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш қоидаларини бузиши, –

энг кам иш ҳақининг тўртдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”.

Бундан олдин, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ўрнатилаётган кундузги сигнал чироқларининг сифатсизлиги автомобилларга зарар етишига сабаб бўлаётганини айтганди.

Мавзуга оид