Халқимизда «Ҳатто қушнинг ҳам уйи бузилмасин», деган мақол бор. Чумчуқ ҳам тўртта шох-шаббадан қурилган уйчаси бузилса, чириллаб зор йиғлайди.

Бошпанасиз қолиб, ўз уйи ўрнига сўри қўйиб яшаётган, уйи бугун-эрта бузилишини билиб, эртага истиқомати қайда бўлишини аниқ била олмаётган одамлар билан суҳбатлашиш жуда қийин экан. Айниқса, мутасаддиларнинг бепарволиги ёки режани мукаммал ўйламагани орқасидан муаммода қолган ёши улуғ кишиларни бу ҳолатда кўриш ундан-да мушкул.

YouTube

Tas-IX

Риштонда айни пайтда уйи «снос»га тушган одамлар жуда қийин аҳволда.

Улардан бири Суҳроб Абдуллаев оиласи яшаётган уйни ҳокимлик вакиллари кечаси бульдозерда бузиб ташламаслиги учун кўча деворига «Бу ерда одам яшайди», деган ёзувни илиб қўйган.

Бундан бир ой олдин Фарғона вилояти, Риштон туманига бориб, туман марказини замонавий архитектура талаблари даражасидаги бинолар билан қайта қуриш ишлари бошлангани боис, асосий кўча бўйларидаги турар ва нотурар жойлар бузилаётгани ҳақида мақола тайёрлаган