Фан-техника | 00:42 / 11.07.2019
7065
1 дақиқада ўқилади
Монако 5G тармоғи билан тўлиқ қопланган илк давлат бўлди
Монако 5-авлоддаги 5G тармоғи билан тўлиқ қопланган дунёдаги илк давлат бўлди. Бу ҳақда Le Monde нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Monaco Telecom мобил оператори 23 та 5G антеннасини ўрнатган, улар князликнинг бутун 2,6 квадрат километрлик ҳудудини қоплайди. Бу Монако ҳудудида ўрнатилган 4G антенналари сонидан деярли 2 марта камроқдир.
Шунингдек, яқин орада эҳтиёжни қондириш ва тармоқни ривожлантириш учун янги антенналар ўрнатиш режалаштирилган. Янги авлоддаги тармоқ билан қоплашни таъминлаш учун Huawei компанияси қурилмалари қўлланган.
Мавзуга оид
01:02 / 25.10.2024
Хитойда 5G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар сони 1 миллиарддан ошди
21:13 / 21.10.2024
Россияда банкнинг собиқ раҳбари ўзига 3 млрд рубл кредит ажратиб, Монакога қочиб кетди
13:57 / 03.08.2023
«Арсенал» «Монако»ни енгиб Амирликлар кубогини қўлга киритди
21:39 / 10.03.2023