Ўзбекистон | 10:42 / 13.07.2019
20710
2 дақиқада ўқилади

Мўйноқ туманидаги кўлда яна ёнғин содир бўлди

2019 йилнинг 12 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида жойлашган “Мўйноқ аква саноат” ДУКга қарашли кўлдаги қамишзор ёнган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар бермоқда.

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

Ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Кўрилган ҳаракатлар натижасида ёнғин ўчирилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Ёнғин оқибатида 2-3 гектар очиқ майдонда қамишлар ёнган. Ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

“Азиз ҳамюртлар! Қуруқ ўтлар билан боғлиқ ёнғинлар катта миқдорда моддий зарар етказмайдигандек туюлса-да, лекин атроф табиий муҳитга зарар етказади, шулар билан бир қаторда ушбу ёнғинлар, яшаш уйлари ёки бошқа бино ва иншоотларга ўтиб кетиши билан хавфли ҳисобланади. 

Ҳаракатланиб кетаётган автомобиллардан баъзи бир кишиларнинг сигарет қолдиғини ўчирмасдан ташлаб юбориши оқибатида йўл четидаги қуруқ ўт, хашаклар алангаланиб, шамолдан олов кучайиб кенг майдонларга тарқалиб кетиши катта талафотларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида унутманг”, - дейилади ЁХББ хабарида.

Бундан олдин, Мўйноқ туманининг Судочье кўли ҳудудидаги қуриган қамишзорларда ёнғин келиб чиққани хабар қилинган

Мавзуга оид