Тошкентда «Махсустранс»га тегишли машина ёниб кетгани инкор этилди
12 июль куни соат 16:20да Тошкент шаҳар ЁХБ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Яшнобод тумани “Жўрабек” маҳалласи Фарғона йўли кўчаси 13-уй олдида ҳаракатланиб кетаётган, “DAEWOO” русумли “MAXSUS TRANS” автомобилида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушгани маълум қилинганди.
“Махсустранс” ИЧБ ДУК матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғин содир бўлган автомобиль корхонага тегишли эмас. Ёниб кетган автомобиль қайси корхонага тегишли эканлиги ҳақида “Махсустранс”да маълумот йўқлиги айтилган.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, кўрсатилган манзилга юборилган 1 та ёнғин ўчириш жанговар бўлинмаси соат 16:22 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:26 да бартараф этилган.
Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Мавзуга оид
20:02 / 18.11.2024
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
17:10 / 18.11.2024
Тошкентда Аския бозори жойлашган ер инвесторга берилади
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024