Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўзларини FaceApp ёрдамида «кексайтиришни» бошладилар
2017 йилда чиқарилган, ташқи кўринишни ўзгартириш имконини берадиган FaceApp иловаси кексайтириш фильтри сабаб яна машҳурликка эришди, дея хабар бермоқда Rusbase. У орқали ўтказилган суратларини оддий фойдаланувчилар ҳам, тадбиркор, спортчи ва машҳурлар ижтимоий тармоққа жойлашни бошладилар.
FaceApp’ни «Яндекс»дан чиққан Ярослав Гончаров ўйлаб топди. Кексайтириш эффектидан ташқари нейротармоқ ёрдамида суратга табассум қўшиши ва эркак кишини аёл кишига ва аксинча айлантириши мумкин.
2017 йилда чиққан FaceApp бироз вақт давомида AppStore ва Google Play’да энг кўп юкланган илова бўлган. Ҳозирда, ўзининг иккинчи машҳурлик онларини бошдан кечираётган илова Google Play’да биринчи ва App Store’да учинчи ўринда.
Кексайтирувчи фильтрнинг машҳурлиги фонида #faceappchallenge хэштеги ҳам ишга туширилган. Инстаграмнинг ўзида у бўйича 11 мингдан ортиқ мақолалар бор.
FaceApp имкониятларини нафақат россияликлар балки юртдошларимиз ҳам синаб кўришмоқда. Хусусан, Зафар Ҳошимов Facebook’даги саҳифасига айнан шу иловадан фойдаланиб кексайтирилган суратини жойлаган ва унга қуйидаги фикрларни ҳам илова қилган:
“Мен чакана савдода ишлайман. Сўнгги уч йил ичида Потребитель.уз гуруҳидаги харидорларнинг шикоят ва даъволарига жавоб беряпман ва ўзимни ажойиб тарзда ҳис этяпман. #ишимни яхши кўраман”.
Мавзуга оид
09:41 / 20.01.2026
Лондон болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлаш имконини кўриб чиқмоқда
12:05 / 27.12.2025
Совға ортидаги қопқон: тармоқларда янги йил байрами билан боғлиқ зарарли ҳаволалар пайдо бўлмоқда
13:23 / 27.08.2018
Депутат: Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган ҳар бир маълумот депутатлик назоратида
14:40 / 17.05.2018