Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар ундириш вақтинчалик тартибини белгилаш ва 2019 йил учун йиғим ставкалари тўғрисида”ги Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг қарори лойиҳаси эълон қилинганди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, қўмита ушбу ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 702-сонли қарори ва ушбу Қарорнинг 9-банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларидан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқиб, Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўз таклифларини киритди.

Жумладан: 

1. Қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси томонидан тасдиқланаётганлиги сабабли, Қарор номини шунга мувофиқлаштирилиши ҳамда қарор ва унинг иловаси Кенгашда кўриб чиқиш.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги 702-сонли Қарорининг 1-бандида ташқи реклама жойлаштириш ҳуқуқи учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган миқдорда йиғим ундирилиши, бундай йиғимларни ундириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши кўрсатилган.

Шу сабабли, Қарор лойиҳасининг 2-бандини “Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш учун вақтинчалик йиғимлар миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин” таҳририда баён этиш.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги 702-сонли Қарорининг 1-банди еттинчи хатбошисида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш бўйича шартномалар тузиш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Шунга кўра, лойиҳанинг 3-бандини ушбу Қарор талабларига мослаштириш ҳамда Тошкент шаҳрида ташқи реклама воситалари эгалари билан шартномалар тузилмаганлиги ва 2018 йил 1 декабрдан буён ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш учун йиғимлар ундирилмаётганлиги сабабли, лойиҳанинг 3-бандига туман ҳокимликларига Тошкент шаҳрида (тегишли маъмурий ҳудудда) ўрнатилган ташқи реклама воситалари эгалари билан шартномалар тузиш ишларини қисқа муддатда (10 кунлик муддат ичида) якунлашни амалга ошириш вазифасини киритиш.