Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 15 қочқин ҳалок бўлди
Туркия шарқидаги Ван вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 43 қочқин жабр кўрди. Турк ОАВ хабар беришича, дастлабки маълумотларга кўра, 15 киши ҳалок бўлган, 28 киши яраланган.
Маълум қилинишича, воқеа 18 июль кундузи Ўзалп туманида юз берган. Ҳайдовчи эгри-бугри йўлда ноқонуний муҳожирлар ташилган микроавтобусни бошқаролмай қолган. Оқибатда транспорт воситаси трассадан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган.
Воқеа жойига кўп сонлик ўт ўчирувчилар, жандармерия ва 20 та тез ёрдам машинаси етиб келган. Барча жароҳатланганлар яқин орадаги давлат шифохоналарига етказилган.
Ҳайдовчи ушланиб, полиция бўлимига шахсини ўрнатиш ва кўрсатмалар бериш учун етказилган. Жандармерия тергов бошлаб юборган.
Ван вилояти Эрон чегарасида жойлашган. Бу ердан Туркияга афғонистонлик мигрантлар оқими келади.
Мавзуга оид
05:32 / 17.07.2026
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
10:56 / 11.07.2026