Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Шимолий Кореяда яратилган янги сув ости кемасини кўздан кечирди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари учун мўлжалланган янги сув ости кемасини кўздан кечирди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди.
Агентлик Ким Чен Иннинг докда жойлашган сув ости кемаси фонида тушган суратини эълон қилган.
Таъкидланишича, сув ости кемаси Япон денгизида тактик вазифаларни бажариш учун қўлланади. “Ҳурматли олий раҳбар, янги сув ости кемасини кўздан кечириш вақтида унинг техник кўрсаткичлари ва жанговар тизими билан ҳам танишди”, дейилган хабарда.
Ким Чен Ин назорат вақтида Шимолий Кореяда сув ости кемалари бўлиши стратегик аҳамиятга эгалигини таъкидлаб ўтган. У, шунингдек, мамлакатнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш учун ҳарбий-денгиз кучлари учун қуроллар ишлаб чиқариш зарурлигини айтган.
Аввалроқ АҚШ ва Жанубий Корея мутахассислари Шимолий Корея баллистик ракета олиб юра оладиган янги сув ости кемасини қураётгани ҳақидаги фикрни билдиришган. Бундан ташқари, Шимолий Корея 2017 йил охирида сув ости кемалари учун янги баллистик ракета “Пуккиксон-3”ни (Қутб юлдузи-3) ишлаб чиқишни якунлагани маълум қилинган.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026