Фоторепортаж: Мудофаа вазирлигининг «Фориш» полигони бўйлаб тунги саёҳат
Бу йил Ўзбекистон биринчи марта ўз ҳудудида бутун жаҳон бўйлаб оммалашиб бораётган Халқаро армия ўйинларини ўтказишга ҳозирлик кўряпти.
Жиззах вилоятида жойлашган «Фориш» тоғ полигони «АрМИ-2019» доирасида ўтказиладиган «Ҳарбий-тиббий эстафета» мусобақаси иштирокчиларини кутиб олмоқда. Халқаро мусобақани ўтказиш учун яратилган замонавий ва қулай шарт-шароитлардан ташқари полигонда Ўзбекистоннинг барча вилоятлари диққатга сазовор кўргазмалари билан йиғилган. 12та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри мамлакатимиз меҳмонларига миллий анъана ва удумлари, асрлар давомида сақланиб келинаётган тарихий меросларимизни намойиш қилмоқда. Шунингдек, меҳмонлар бу ерда миллий сувенир буюмларини харид қилиши учун ҳам имконият мавжуд.
Ҳар оқшом Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан мусобақа қатнашчилари учун маҳаллий ва ҳарбий эстрада гуруҳлари иштирокида концерт дастурлари уюштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, V Халқаро армия ўйинларининг «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловининг очилиш маросими 4 август куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
14:24 / 07.06.2024
Жиззахда даладан эркак кишининг мурдаси топилди
14:19 / 04.06.2024