«Ливерпуль» АПЛ рекордчисини сафига қўшиб олди
«Ливерпуль» расмий сайтида «Фулҳэм» ҳужумчиси Ҳарви Эллиотт трансфери ҳақида эълон қилинди. Ҳозирча ушбу футболчи трансферининг молиявий жиҳатлари маълум қилинмади.
Англия ўсмирлар терма жамоаси аъзоси бўлган 16 ёшли футболчи Эдинбургда «Наполи»га қарши кечадиган ўйиндан аввал жамоа билан бирга шуғулланади.
Хабар қилинишича, 2020 йил апрелида, Эллиот 17 ёшга тўлганида, у илк профессионал шартномасини имзолаши мумкин бўлади, мерсисайдликлар у билан камида уч йиллик шартнома тузади.
Футболчига АПЛнинг бошқа клублари, шунингдек, «Реал», «ПСЖ» ва «РБ Лейпциг» ҳам даъвогарлик қилганди.
Эллиотт «Фулҳэм» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У Англия Премьер-лигаси ўйинларида майдонга тушган энг ёш футболчи бўлганди.
Форвард Англия чемпионатининг 2018/19 йилги мавсуми 37-турида «Вулверҳэмптон»га қарши кечган ўйиннинг (0:1) 88-дақиқасида майдонга тушганида 16 ёшу 30 кунлик эди. У «Фулҳэм»нинг бошқа бир футболчиси — Мэттью Бриггснинг рекордини янгилади, у 2007 йили АПЛ ўйинида майдонга тушганида 16 ёшу 68 кунлик эди.
Мавзуга оид
12:21 / 16.03.2023
«Ливерпул» яна бир шармандаликдан қутулиб қолди, аммо кейинги босқичга «Реал» ўтди. ЕЧЛда кун ўйинлари
19:42 / 07.11.2022
«Ливерпуль» клуби сотувга қўйилди
14:35 / 23.08.2022
«Қароргоҳимизда жодугар бор». «Ливерпуль» инқирозининг 3 та сабаби
23:13 / 30.07.2022