Ўзбекистон | 12:00 / 04.08.2019
92708
4 дақиқада ўқилади

Видео: Шуҳрат Ғаниев риштонликлардан узр сўради

Фото: Видеодан кадр

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва ҳокимлик раҳбариятининг бошқа вакиллари Риштон туманида аҳоли вакиллари билан учрашиб, улардан узр сўради.

Видео: Youtube

Видео: Mover (tas-ix)

«Бугун Риштон туманида бўлаётган ободонлаштириш ишларида катта-ю кичик, ёшу қари ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Очиғини айтаман, хато бўлди. Хатога йўл қўйганларни айтаман, уларга нима бўлганини ҳам айтаман. Албатта, биринчи навбатда вилоят ҳокими сифатида менинг ҳам бу хатода айбим бор. Биз қилган хато республикамизнинг, давлатимизнинг обрўсига, айниқса президентимиз олиб бораётган эзгу ишлар, ислоҳотлар обрўсига путур етказмаслиги керак.

Туман марказидаги деҳқон бозори қурилиши билан боғлиқ хатоларга Ўзбекистон Республикаси президентининг алоқаси йўқ. Хатога, камчиликларга йўл қўйганлар - вилоят ҳокимидан тортиб, тумандаги раҳбарлар. Шуни ажратиб олайлик.

Ҳаммадан узр сўрайман, кечирим сўрайман. Сизлардан қаттиқ илтимос, давлат ташкилотлари қандай хатоларга йўл қўйган бўлса, вилоят ҳокими сифатида бўйин эгиб, таъзим қилиб жамоатчиликдан узр сўрайман. Ўзбекистонда ҳеч кимга, у вилоят ҳокими бўладими, туман ҳокими бўладими, ҳеч кимга бир инсоннинг қалбига озор етказиш ваколати берилмаган. Шунинг учун, билиб-билмай хато қилганларга чора кўрилди.

Очиғини айтиш керак, хатога йўл қўйилди. Бозорни янада кўркамроқ қилиш бўйича лойиҳа тайёрланганди. Бизга таклиф берган идоралар лойиҳа тайёрлашда хатога йўл қўйишган. Ҳали қурилиш бошлангани йўқ, энди замонавий бозор бўлади.

Хатога йўл қўйганлардан вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи тегишли жазосини олди, лавозимидан озод этилди. Туман ҳокими ўртоқ Раҳимов лавозимидан олинди, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилмурод Солиев лавозимидан озод этилди, туман ҳокими ўринбосари, қурилиш-коммуникацияга жавобгар бўлган Содиқжон Ҳайдаров, туман ер-кадастр бўлими бошлиғи Мамадалиев ишдан олинди, туман солиқ инспекцияси раҳбарлари, умуман, бозордаги ишларга, тумандаги ишларга жавобгар бўлган жами 14 киши одамларга менсимасдан муносабатда бўлгани, бош режани менсимагани, шу ерда тирикчилик қилиб турган одамларни ўйламагани эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Вилоят ҳокими сифатида ўз вақтида етиб боришим керак эди. Лекин, илтимос қиламан, бу қурилиш-бунёдкорлик ишлари Ўзбекистон республикаси, Фарғона вилояти обрўсига таъсир қилмаслиги, Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилаётган хорижлик инвесторларнинг ишончи йўқолишига олиб келмаслиги керак. Шунинг учун барчамиз риштонликлардан кечирим сўраймиз», деган Шуҳрат Ғаниев.

Йиғилганлар унинг нутқини қарсаклар билан қарши олишган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни ўтказилган видеоселекторда Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимлари Шуҳрат Ғаниев, Фарҳод Эрманов ва Зафар Рўзиевни қаттиқ танқид қилганди. Президент ҳокимларга «Обод қишлоқ» дастури амалга оширилишида йўл қўйилган камчиликлар учун танбеҳ берган ва улардан бузилиш ишларидан жабр чеккан аҳоли вакилларидан узр сўрашни талаб қилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда