Элмира Боситхонова пикетга чиққан аёлларга босим ўтказилгани ҳақидаги хабардан сўнг Қорақалпоғистонга йўл олди
Шу йил 5 август куни соат 11:08да www.asiaterra.info сайтининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида — Иван Савицкий номидаги музей рўпарасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Тилеўбийке Ульдашева ҳамда Перизат Бегжанова бугунги тизимдан, Қорақалпоғистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятдан норози бўлиб келишилмаган намойишга чиққани ва бунинг ортидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан уларга ҳамда пикетни тасвирга олмоқчи бўлган бошқа фуқароларга нисбатан босим ишлатилгани ҳақида хабар жойлаштирилган.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати хабарига кўра, натижада қисқа вақт мобайнида ижтимоий тармоқда “В Нукусе на площади Свободы разогнали акцию протеста” сарлавҳали мазкур мақола қаҳрамонларига ачиниш ва уларни ёқловчи, мамлакат раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси шаънига доғ туширувчи 25 та изоҳ ва 125 та лайк ҳамда дизлайк қолдирилган. Ушбу хабар 200 га яқин интернет фойдаланувчиси томонидан улашилган.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова воқеани жойига чиқиб ўрганиш ва бу аёлларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, муаммоларига ҳудуддаги раҳбарлар билан биргаликда ечим излаш мақсадида 7 август куни Қорақалпоғистон Республикасига боради.
Учрашув юзасидан қўшимча батафсил хабар берилиши айтилади.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024