Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жээнбеков хавфсизлик кенгашида: Атамбоев қуролли қаршилик кўрсатиб, конституция ва қонунларни қўпол равишда бузди
Алмазбек Атамбоев Қирғизистон Республикаси конституцияси ва қонунларини қўпол равишда бузиб, қонун доирасидаги тергов тадбирларини ўтказишга кескин қаршилик кўрсатди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 8 август куни Қирғизистон Республикаси хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Жээнбеков Қирғизистон Республикаси ҳуқуқий давлат эканлигини таъкидлади. Давлатнинг вазифаси - барча фуқаролар томонидан қонун талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш.
«Давлат раҳбари хавфсизлик кенгаши аъзоларига мурожаат қилиб, мамлакатда қонун устуворлиги, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун барча чораларни кўриш зарурлигини таъкидлади. Шу сабабли шошилинч чоралар кўриш керак», - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Вазият юзасидан Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Орозбек Опумбаев, ички ишлар вазири Қашқар Жунушалиев, бош прокурор Откурбек Джамшитов маълумот беришди.
Мажлис якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилинди.
Бошқа тафсилотлар номаълум.
Охирги маълумотларга кўра, Атамбоевнинг қароргоҳи штурми вақтида 48 киши жабрланган, махсус хизматларнинг бир жангчиси ҳалок бўлган, вилоят милицияси раҳбари бош мия-чаноқ жароҳати олиб, комага тушган. Махсус кучлар собиқ президентни ушлашнинг уддасидан чиқишмаган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026