Ушбу ҳолат тасвирланган видеолавҳа футболчининг Instagram саҳифасига жойлаштирилган.
Роберто Карлос 2002 йилда жаҳон чемпиони бўлган, 1998 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори. ФИФАнинг энг яхши 100 футболчи рўйхатидан жой олган. Чемпионлар лигасида 100дан ортиқ ўйинда майдонга тушган.
У 100 метр масофани 11 сониядан кам вақт ичида босиб ўтган. Зарба кучи ва тўпнинг парвоз тезлиги бўйича жаҳон рекорди узоқ вақт давомида унга тегишли бўлган – соатига 198 км.
2013-2015 йилларда Туркия ва Ҳиндистондаги клубларда бош мураббий бўлиб ишлаган. 2013/2014 йилги мавсумда Туркияда йил мураббийи деб топилган.











