Молия вазирлиги меҳнат ҳақи, пенсия ва бошқа тўловлар миқдорини аниқлаш тартибининг ўзгариши назарда тутилаётгани муносабати билан айрим қонунларга тузатишларни тайёрлади. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан энг кам иш ҳақи миқдори (ЭКИҲ) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ), базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ) билан алмаштирилади.
Бу амалдаги қонунларнинг нормаларига қатор тузатишлар киритиш заруратини келтириб чиқаради. Ишлаб чиқилган тузатишларнинг моҳияти бугунги кунда ЭКИҲдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган миқдорларни ҳисоблаб чиқариш тартибини ўзгартиришдан иборатдир. Бир неча ҳолатларда пул ифодасида оладиган бўлсак, суммаларда сезиларли ўзгаришлар бўлмайди.
Қуйидаги ҳисоб-китобларда 223 000 сўмга тенг ЭКИҲ, БҲМ ва ПҲБМ, 634 880 сўмга тенг МҲЭКМдан фойдаланилади.
Биринчидан, жиноий ёки фуқаролик ишларида иштирок этган экспертлар, мутахассислар ва таржимонларга тўланадиган тўловнинг янги миқдорлари белгиланади.
Тўлов тури | Амалдаги миқдор | Назарда тутилаётган миқдор | ||
ЭКИҲга нисбатан коэффициент | сумма (сўм) | МҲЭКМга нисбатан коэффициент | сумма (сўм) | |
Экспертлар, мутахассислар бажарган иш учун меҳнатга ҳақ тўлаш (бир соатлик иш учун) | 0,015-0,020 | |||















