Иқтисодиёт | 17:48
3553
2 дақиқада ўқилади

1 июлдан пенсия ва нафақалар, 1 сентябрдан ойликлар ошади

Президент фармони билан, 2026 йил 1 июлдан пенсия ва нафақалар 7 фоизга оширилади. 2026 йил 1 сентябрдан эътиборан бюджет ташкилотларидаги ойликлар ва стипендиялар ҳам 7 фоизга кўтарилади. 1 сентябрдан базавий ҳисоблаш миқдори 6,8 фоизга кўтарилиб, 440 000 сўмга тенг бўлади.

Фото: Kun.uz

“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” президент фармони эълон қилинди.

Пенсия ва нафақалар

Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади. Бунда:

  • ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 983 000 сўм;

  • ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 083 000 сўм;

  • Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
    · 3 ёшгача бўлган 1 та кичик фарзанди учун – 386 000 сўм;
    · 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 та фарзанди учун – 295 000 сўм;
    · оиланинг 2-фарзанди учун қўшимча – 177 000 сўм;
    · оиланинг 3– ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 118 000 сўм;

  • Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 450 000 сўм этиб белгиланди.

2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 504 000 сўм этиб белгиланди.

Ойликлар

2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.

МҲТЭКМ ва БҲМ

2026 йил 1 сентябрдан:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 360 000 сўм;

  • базавий ҳисоблаш миқдори – 440 000 сўм этиб белгиланди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид