Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошшаҳартрансхизмат»: Автобус бекати – автомобиллар учун тўхташ жойи эмас
Ҳар куни автобус ҳайдовчилари бекатга келишда у ердаги кириш йўлларини тўсиб қўйган автомобилларга рўпара бўладилар. Автомобиллар бекат ва шоҳбекатларга жойлашиб автобусларнинг ҳаракатига халақит беради.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, пойтахтда автобус йўналишлари бўйича 2 179 та бекат мавжуд.
Бекатларни автомобиллардан бўшатиш мақсадида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ходимлари ЙПХ ЙҲХБ билан бирга мунтазам равишда тозалаш тадбирларини ўтказади. Бироқ, шунга қарамай, бекатларни тураргоҳ қилиб олиш ҳолатлари ҳамон учраётгани айтилади.
Йўл белгилари ҳақида эслатма:
5.12 - ишора белгиси автобус бекати мавжудлиги ҳақида огоҳ қилади;
3.27 – ишора белгиси йўналишдаги автобуслардан бошқа транспорт воситаларининг тўхташини тақиқлайди.
«Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Айниқса, автобуслар ҳаракатига халал берманг. Зеро, унда ҳар биримизнинг яқинларимиз бўлиши мумкинлигини унутмайлик», - дейилади «Тошшаҳартрансхизмат» хабарида.
Мавзуга оид
20:30 / 04.02.2026
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади
17:45 / 30.01.2026
Фарғона шаҳрига Хитойдан 24 та автобус олиб келинди
12:26 / 26.01.2026
Бухоро шаҳрида ҳам автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади
11:43 / 22.01.2026