Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Жеймс Бонднинг автомобили 6,4 млн долларга сотилди
Фото: RM Sotheby's / David Bush
Жеймс Бонднинг 1965 йилда ишлаб чиқарилган, қатор жосуслик функциялари билан жиҳозланган Aston Martin DB5 автомобили АҚШнинг Монтерей шаҳрида ўтказилган Sotheby's аукционида 6,4 миллион долларга сотилди.
"Дунёдаги энг машҳур автомобиль - Жеймс Бонднинг 1965 йилда ишлаб чиқарилган Aston Martin DB5 автомобили 6,4 миллион долларга сотилди. Sotheby's аукциони Монтерейда DB5 бўйича янги рекорд ўрнатди!", - дейилади Sotheby's аукционининг Twitter аккаунтида.
Мазкур автомобиль Жеймс Бонд ҳақидаги фильмларни реклама қилиш учун яратилган ва экранларда ҳеч қачон кўринмаган.
Автомобиль давлат рақамини алмаштирадиган механизм, суриладиган ўқ ўтказмайдиган орқа парда, катапультали кресло, шиналарни тешадиган ускуна ва тутунли граната отадиган тизим билан жиҳозланган.
Мавзуга оид
16:14 / 08.12.2025
Aston Martin ярим аср уйда занглаб ётди, энди эса у миллион фунтга баҳоланмоқда
11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди
14:57 / 01.05.2025
Германия автомобиль ишлаб чиқарувчилари Трампнинг тарифлари туфайли йўқотишларга дуч келмоқда
12:54 / 05.10.2024