Вазирлар Маҳкамасининг “Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Жамоатчилик кенгашлари ўз фаолиятини мустақил амалга оширувчи маслаҳат органи ҳисобланади. Жамоатчилик кенгашлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тузилади ҳамда унинг фаолияти белгиланган ҳудудга нисбатан татбиқ этилади.

Жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

турли миллат вакиллари яшаётган минтақалар аҳолисининг маиший ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳар чоракда муҳокама қилиш ва уларни ҳамкорликда ҳал этишни ташкил қилиш ҳамда мониторингини олиб бориш;

жамиятда юзага келиши мумкин бўлган миллатлараро ихтилофлар ва можароларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиш;

миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;

миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсати амалга оширилиши учун масъул бўлган давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш;

миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларини нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этиш учун фуқаролар билан боғлаб турадиган “кўприк” ролини бажариш;

турли миллат ва элатга мансуб фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан давлат органларининг фаолияти ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилишда ва ҳар томонлама таҳлил қилишда, социологик сўровлар ўтказишда, жумладан уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказишда иштирок этиш;

этномаданий инфратузилмани, жумладан миллий маданий марказларнинг, шунингдек фаолияти миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш доирасидаги вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган давлат муассасаларининг этномаданий инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;

Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг ўзига хос хусусиятларини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистоннинг туристик маҳсулотларни оммалаштириш, шу жумладан жойларда этнотуризмни ривожлантириш ишларида ҳамкорлик қилиш;