Ўзбекистонга бензин сотган туркманистонлик прокурорлар ишдан олинди
7 август куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов «хизмат вазифасини лозим тарзда бажармаган» Лебап вилояти прокурорлари Бойжон Бойжонов ва Тўйлимурот Егеновни ишдан олди.
«Хроники Туркменистана» хабарига кўра, Кўйтендаг тумани прокурори лавозимни эгаллаган Бойжонов ва Давлатли тумани прокурори лавозимини эгаллаган Егенов хизмат вазифасини суиистеъмол қилганлик, давлат мулкини кўп миқдорда ўзлаштирганлик, қўшхотинлилик, тадбиркорлик фаолияти билан ноқонуний шуғулланганликда айбланмоқда.
Бундан ташқари, прокурорлар Ўзбекистон ҳудудидан сигареталарнинг контрабандаси билан ҳам шуғулланишган. Россияда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотлари Толлимаржон шаҳри яқинидаги ўзбек-туркман чегарасидан ўтказилган. Сигареталар сотиб юбориш шарти билан хусусий дўконларга тарқатилган.
Тергов идоралари эътиборини прокурорларнинг яна бир «бизнеси» ҳам тортган. Улар чегара яқинлигидан фойдаланиб, Лебап вилояти учун ажратилган бензинни қўшни мамлакатга ноқонуний етказишни ҳам йўлга қўйишган, яъни 3 ой ичида Ўзбекистонга А92 маркали 280 тонна бензин сотилган. «Хроники Туркменистана» хабарига кўра, бу факт бўйича Ўзбекистон ҳам тергов ўтказмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
13:35 / 08.10.2024